Россия ҳукумати ҳар йили ҳудудларнинг талаблари асосида вақтинчалик яшаш рухсатномасини(РВП) бериш учун квотани белгилайди, аммо квоталар ҳар йили камаяди. Квота Россия Федерацияси ҳукумати томонидан турли ҳудудлардаги демографик вазият ва уларда хорижий фуқароларни ишга жойлаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.
Вақтинчалик яшаш рухсатномасини деярли ҳар бир чет эл фуқароси, яъни рус тилини биладиган, гиёҳвандликдан азият чекмайдиган, ОИВ ва атрофдагиларга хавф туғдирувчи бошқа юқумли касалликлардан азият чекмайдиган олиши мумкин. Бу учин ҳужжатларни йил бошида тақдим қилиш яхшидир. Aгар буни кейинроқ қилсангиз, вақтинчалик яшаш рухсатномалари бериш учун квоталар тугайди ва сиз кейинги йилни кутишингиз керак бўлади.
Вақтинчалик яшаш рухсатномасини олиш учун керакли ҳужжатлар рўйхати:- Икки нусхада вақтинчалик яшаш рухсатномасини олиш учун белгиланган тартибда тўлдирилган анкета;
- Тубжой ёки чет элга чиқиш паспорти;
- Ариза берувчининг судлангалик ёки тӯланмаган судлангалиги йуқлигини тасдиқловчи ҳужжати, ҳамда унинг нотариуслар томонидан тасдиқланган ва таржима қилинган нусхаси;
- Ариза берувчининг тўлиқ тиббий кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар (шу жумладан ОИВ-ни юқтирилмаганлигини тасдиқловчи сертификатлар);
- Бурчаксиз ва экспозицяиз фотосуратлар (3 дона)
- Ариза бериш пайтида Россияда қонуний тарзда бӯлишини тасдиқловчи ҳужжат;
- Чет эллик фуқаронинг Россия тарихи, федерал қонунчилик асослари ва рус тили соҳасида етарли билимга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар;
- Ариза берувчининг вақтинчалик яшаш жойини рўйхатдан ўтказиш тартибидан ўтганлигини тасдиқловчи далолатнома;
- Зарурий миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.
Келтирилган ҳужжатлар рўйхати амалдаги қонун ҳужжатлари қоидаларига ва ВЯР-ни бериш бўйича ишнинг ўзига хос ҳолатларига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.
Имтиёзлар асосида оланадиган рухсатномаЧет эл фуқароси Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш рухсатномасини олиш учун имтиёзларга эга бўлган фуқаролар тоифасига киритилиши мумкин бўлган тақдирда, рухсатнома ҳукумат томонидан белгиланган квотадан ташқари жиҳатда берилади.
Ушбу тоифага бошқа давлатнинг тубжой аҳолиси бўлган фуқаролар киради, шу жумладан:
- Россияда (СССР, Россия империясида) туғилганлар;
- Россия фуқароси (эркак/аёл) билан фаол никоҳдалар;
- Россия Федерацияси фуқароси мақомига эга 18 ёшгача бӯлган болага эгалар;
- Россия паспорти ва бошқа расмий ҳужжатларга эга бўлган нафақа ёшидаги ота-оналари бор.
Муҳим! Имтиёзлар рўйхати 115-сонли Федерал қонун билан белгиланади ва тўлиқ характерга эга.Ҳужжатлар:
- Имтиёзли шартларда ВЯР-и штампини қўйиш, қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олган зарур ҳужжатлар тўплами тайёрлаб, Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмасига тақдим этилгандан кейин амалга оширилади:
- Белгиланган шартлар асосида тузилган ариза (стандарт шаклдаги бланкда);
- Шахсий гувоҳнома (чет элга чиқиш паспорти, амалдаги фуқаролик паспорти);
- Ариза берувчининг соғлиғи ҳолатини кўрсатувчи тиббий хулоса;
- Россия Федерациясининг божхона назоратидан қонуний равишда ўтганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар (миграция картаси, виза судланмагалик сертификати билан);
- Россия давлат тилини билиш сертификатлари;
- Охирги марта яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- Ариза берувчининг фотосуратлари;
- Квотадан ташқари, рухсатнома бериш ҳуқуқини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар (никоҳ, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, кӯчиб келган ёки вақтинчалик бошпана сӯралган ҳужжати ва бошқалар).